Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фон дер Ляйен Европа Комиссиясининг янги таркиби билан таништирди

Фон дер Ляйен Европа Комиссиясининг янги таркиби билан таништирди

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен келгуси беш йил учун ўз жамоасига қўшиш ниятида бўлган 27 кишини таништирди.

Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Жозеп Боррелнинг ўрнига Европа Иттифоқининг Tашқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили бўлиши керак.

Стефан Сежурнени Европа Cаноат стратегияси ва ички бозор бўйича Европа комиссари этиб тайинлаш режалаштирилмоқда. Европа комиссари Терри Бретон янги Еврокомиссия таркибига киришдан бош тортгани сабабли, бу лавозимга Сежурне Франция ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимидан ўтади.

Илк бор ташкил этилаётган Европа комиссиясининг Mудофаа бўйича комиссари лавозимини литвалик депутат, Европарламентнинг Россия бўйича махсус маърузачиси Андрюс Кубилюс эгаллаши керак.

Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Еврокомиссиянинг янги таркиби 11 аёлни ўз ичига олиши керак, бу 40% квотага тўғри келади. Агар номзодлар Европарламент томонидан тасдиқланса, Еврокомиссиянинг янги таркиби 1 ноябрдан иш бошлайди.

Киритилди: 09:45 18.09.2024. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!