Бугун 3 апрель, 2020 йил, жума

O'ZB

Фожиа! Эркак ўз ота-онасини ўлдирди, сабаби эса...

Фожиа! Эркак ўз ота-онасини ўлдирди, сабаби эса...

Санкт-Петербургда полиция ота-онасини ўлдиришда гумон қилинган кишини ушлади, деб хабар беради Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти марказий ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

"Санкт-Петербургнинг Красногвардейский округи полицияси ота-онасини ўлдирган одамни ушлади", - дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг хабар беришича, қотиллик 25 март куни содир бўлган.

"Аниқланишича, кечки соат 8 ларда Қозон кўчасидаги 20-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган ишсиз эркак тўсатдан жанжаллашиб, 1969 йилда туғилган онасини пичоқлаб ўлдирган, шунингдек, отасига бир неча марта пичоқ солган. Жабрланувчи тез ёрдам машинасида вафот этган", дейилади хабарда.

Гумонланувчи милиция бўлимига олиб борилган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, гумондор хавфсизлик хизматида ишлаган, узоқ вақт давомида психиатр назоратида бщлган, ўзини "Харе Кришна" деб ҳисоблайди ва қотилликнинг сабаби ҳақида сўралганида, у ота-онасини азоб-уқубатлардан сақламоқчи эканлигини айтган.

Киритилди: 15:25 26.03.2020. Ўқилди: 2933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!