Украинада 8 январь куни даҳшатли ҳодиса рўй берди, дейди 24.ua .
21 ёшли тиббиёт коллежи талабаси йўл кирага пули етмаганлиги боис микроавтобусдан ҳайдовчи томонидан тушириб қолдирилган. Сўнг эса музлаб қолиш натижасида вафот этган.
Ўша куни қиз онасини кўргани касалхонага борган. Орқага қайтиш эса учун етарли пул йўқлигини билгач, автобус ҳайдовчисига қолган пулни, албатта, кейинги сафар беришни ваъда қилган, ҳатто смартфонини гаровга қўйишни таклиф қилган. Бироқ ҳайдовчи рози бўлмай қизни йўлда тушириб қолдирган.
Кўринишидан қиз пиёда юришга қарор қилган, шекилли, унинг жасади икки кун ўтгач, ўрмонда топилган.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.