"Ҳеч ким ҳеч нарса эшитмаган, ҳеч ким кўрмаган, гувоҳлар йўқ, аммо бу Politico нашрига ёлғон тарқатишига халал бермади", - деб изоҳ берди Словакия бош вазири.
Олдинроқ Politico, гўёки Фицо, Трамп билан учрашувдан сўнг, “АҚШ президентининг руҳий ҳолатидан хавотир билдиргани” ҳақида ёзган эди.
Словакия бош вазирининг фикрига кўра, нашрнинг мақсади — Словакиянинг бошқа давлатлар билан конструктив муносабатларига путур етказишдир. Аслида Фицо Трампнинг кўплаб стратегияларига қўшилган.