Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фирибгарликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Истанбулда қўлга олинди

Фирибгарликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Истанбулда қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган, 1989 й.т. ХАКБЕРДИЕВ ХОЛМИРЗА АСИМОВИЧ Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, жорий йилнинг 12 март куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:58 13.03.2024. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!