Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фирибгарлик: Навоийазот АЖдан мис маҳсулотини олиш осонми.?

A A A
Фирибгарлик: Навоийазот АЖдан мис маҳсулотини олиш осонми.?

Мансуров Шониёз Ботирович (исм-фамилияси ўзгартирилган) муқаддам бир неча маратоба жиноят содир этиб, хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Армичан” МФЙда яшовчи фуқаро Олимов Йўлчига “Навоийазот” АЖнинг чиқиндихонасидан мис маҳсулотини чиқариб беришни ваъда қилиб, 2018 йилнинг  июнь ойида Кармана туман “Талқоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гули” савдо мажмуасининг ёнида Й.Олимовдан 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳар қандай жиноятга жазо мукаррар, 2019 йилнинг 13 май куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев бошчилигида фуқаро Ш.Мансуровга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, Ш.Мансуров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандила кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди, унинг етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиб,  Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471,473,476-моддаларига амал қилган ҳолда Ш.Мансуровнинг қамоқда ўтирган куни чегириб ташланиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 7 ой 18  кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ва суд залидан озод қилинди.

 

                                        Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси.

Элдор Исмаилов,

судья ёрдамчиси 

Киритилди: 11:41 11.12.2019. Ўқилди: 2180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда