Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали тарқатилаётган "К нам обратились наши клиенты жалуюсь на то что стали жертвами мошенничества, только благодаря Юристам им удалось возместить ущерб" мазмунида тарқатилаётган хабарларга ишонманг.
Фирибгарлар сизнинг ишончингизга кириш орқали ўзларини ҳуқуқшунос сифатида таништириб, ёлғон ваъдалар билан сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириб олишади. Ушбу ЁЛҒОН хабарларга ишонманг.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз.