Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фирибгар фуқаронинг картасидан 1 млн 220 минг сўмни ечиб олди

Фирибгар фуқаронинг картасидан 1 млн 220 минг сўмни ечиб олди

Жорий йилнинг 15 март куни номаълум шахс телеграмм дастури орқали, UZB_PAYMENTS_ADMIN номли аккаунт очиб, Жондор тумани Самончуқ маҳалласида яшовчи М.М. билан виртуал мулоқот қилиб, унга “1Хбет” букмейкеридан пул чиқариб беришни ваъда қилиб, турмуш ўртоғи Р.Ғ. номига расмийлаштирилган пластик картасидан 1.220.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур фирибгарлик жиноятини Хоразм вилояти Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи, 2003 й.т. Қ.Э. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Киритилди: 14:30 18.04.2021. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!