Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Финляндиядаги музейда «Ленин мототцикли» сотувга қўйилди

Финляндиядаги музейда «Ленин мототцикли» сотувга қўйилди

Финляндиянинг Тампере шаҳрида жойлашган, ноябрь ойида ёпиладиган Ленин музейи совет даврида ишлаб чиқарилган мототциклни кимошди савдосига қўйди.

1972 йилда ишлаб чиқарилган «Днепр К-650» ён аравачаси бўлган мототцикл 2016 йилдан бери Ленин музейида Лениннинг мумдан ясалган фигураси билан бирга кўргазмага қўйилган ва у билан суратга олиш мумкин эди.

Аукционда бошланғич баҳоси – 740 евро.

«Финляндия-Совет Иттифоқи» жамияти томонидан ташкил этилган музей 1946 йил 20 январда Финляндиянинг Тампере шаҳрида Ленин вафотининг йиллиги муносабати билан очилган. 2024 йил апрель ойида музей ўзининг охирги иш куни 3 ноябрь бўлишини эълон қилди.

Ленин музейи ўрнида сиёсий тарих музейи ташкил этилиши кутилмоқда, унинг кўргазмалари Финляндия мустақиллигидан то НАТОга қўшилишгача бўлган Россия-Финляндия муносабатлари тарихига бағишланган.

Киритилди: 13:24 02.10.2024. Ўқилди: 1447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!