Финляндия томонидан Украинага ҳарбий ёрдам пакетлари доирасида етказиб берилган қуроллар Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат парламентининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Юкка Копра Yle телерадиокомпаниясига маълум қилди.
Унга кўра, Финляндия Киев режимига ўтказилган қуроллардан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай географик чекловлар ўрнатмаган.