Финляндия ҳукумати чоршанба кунидан кечиктирмай Россия билан чегарада назорат-ўтказиш пунктини очиш тўғрисида қарор қабул қилади, деди бош вазир Петтери Орпо.
“Биз вазият ривожини ҳар куни кузатишда давом этамиз ва мақсад нормал ҳаётга қайтиш... Ҳозир ҳаммаси яхши эканлигидан хурсандмиз, бироқ ўз вақтида қарор қабул қилинади”, — дея унинг сўзларини келтиради Yle нашри.