Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

FIFА зўравонликда айбланган ҳакам билан ишлашдан бош тортди

FIFА зўравонликда айбланган ҳакам билан ишлашдан бош тортди

FIFА футбол ҳакамини 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Ушбу қарор унинг Буюк Британияда ўсмирга жинсий тажовуз қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши муносабати билан қабул қилинди, деб ёзади Aljazeera.

Ҳодиса ҳакамнинг UEFА ўйинига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир бўлган. Гумондорнинг исми ошкор қилинмади, фақат унинг 30 ёшлардаги эркак эканлиги маълум.

ФИФА бу одам энди ташкилот томонидан ўтказиладиган ҳеч қандай мусобақаларда иштирок этмаслигини айтди. Ўз навбатида, УEФА ҳам шунга ўхшаш қарор қабул қилди ва тергов тугагунига қадар ҳакамнинг ўйинларга тайинланишини тўхтатиб қўйди.

Гумондор Лондон полицияси томонидан ҳибсга олинди ва кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилди. Жаҳон чемпионати ташкилотчилари вазиятни кузатиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!