ФИФА Россияда бўлиб ўтган жаҳон кубоги давомида допинг тестлари билан алоҳида шуғулланишга кафолат берди. Ташкилот барча текширув намуналари Россия ташқарисида таҳлил қилинишини тасдиқлади, деай хабар берди “segodnya.ua”.
“Жаҳон чемпионатида допингга қарши дастурда ҳеч қандай рус иштирок этмайди. Барча намуналар Россия ташқарисида ВАДА томонидан аккредитланган лабораторияларда таҳлил қилинади. ФИФА намуналарни олиш ва ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрилган. Аммо нима учун бун дай қаророга келганимиз ҳақида маълумот бера олмаймиз ", деди ФИФА раҳбарияти.