Халқаро футбол федерацияси кенгаши (ФИФА) тартиб-интизом қўмитасига Исроилнинг хатти-ҳаракатларини мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва дискриминация учун текширишни буюрди . Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган .
«ФИФА Кенгаши ушбу жуда нозик масалани ҳар томонлама кўриб чиқди. Эҳтиёткорлик билан баҳолаш асосида биз мустақил экспертлар тавсияларига амал қилдик», — дейилади хабарда. ФИФА минтақада тинчликка чақирди.