Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА испаниялик мухлисларнинг мусулмонларга қарши ҳайқириқлари бўйича суриштирув бошлади

ФИФА испаниялик мухлисларнинг мусулмонларга қарши ҳайқириқлари бўйича суриштирув бошлади

ФИФА Испания терма жамоаси мухлислари томонидан миллий жамоа ўйини вақтида мусулмонларга қарши айтилган ҳайқириқлар бўйича суриштирув ишларини бошлади.

31 март куни Барселонада бўлиб ўтган Испания ва Миср терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида (0:0) мухлислар: "Ким сакрамаса, ўша мусулмон" мазмунидаги ҳайқириқларни ишлатишган. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин испаниялик ишқибозлар рақиб жамоа мадҳиясини ҳуштаклар билан кутиб олишган.

El Partidazo de COPE нашри берган маълумотга кўра, бугун ФИФА ушбу ҳолатлар юзасидан Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) нисбатан интизом иши очган.

Киритилди: 23:42 07.04.2026. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!