Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фазлиддин Ғойибназаров нега бўлажак рақиби кимлигини сир тутмоқда?

Фазлиддин Ғойибназаров нега бўлажак рақиби кимлигини сир тутмоқда?

Рио Олимпиадасининг чемпиони, айни вақтда профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини қачон ўтказишини эълон қилди. Унга кўра, Ғоибназаров 11 май куни саккизинчи бор профессионал рингга кўтарилади.

Бўлажак жангнинг санаси ва қаерда ўтказилиши аниқ бўлди. Ростини айтсам, рақиб ҳам маълум. Бироқ унинг кимлигини ҳозир эълон қилмоқчи эмасман. Негаки жанггача ҳали вақт бор ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда жамоам билан жангга қизғин тайёрланяпмиз. Рақиб исм-шарифини бир ҳафта ичида эълон қиламан , дейди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз шу пайтгача профессионал боксда етти бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 4 таси нокаут эвазига қўлга киритилган.

Киритилди: 16:47 09.03.2019. Ўқилди: 1902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!