Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фармацевтика заводида юз берган портлашда 17 киши ҳалок бўлди

Фармацевтика заводида юз берган портлашда 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги фармацевтика заводида кучли портлаш содир бўлди, натижада камида 17 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб ёзади Independent нашри.

Ҳодиса Escientia Advanced Sciences заводида 21 август куни юз берган ва қутқарув операцияси бир кундан кейин якунланган. Расмийларга кўра, портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳатланган.

Фавқулодда ҳолатнинг дастлабки сабаби кимёвий реактордан буғнинг сизиб чиқиши бўлган. Аниқ сабаб тергов томонидан аниқланади, у ҳозирда видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўрганмоқда ва портлаш содир бўлишига инсон омили сабаб бўлганми ёки йўқлигини тушуниш учун тирик қолган ходимлар билан суҳбат ўтказмоқда.

Қайд этилишича, заводдаги портлаш сўнгги бир неча йил ичида штатдаги энг йирик портлаш бўлган.

Киритилди: 18:15 22.08.2024. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!