Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фарғоналик Сенатор боғча болаларнинг заҳарланиш ҳолатини ўз назоратига олди

Фарғоналик Сенатор боғча болаларнинг заҳарланиш ҳолатини ўз назоратига олди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берганлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига Фарғона шаҳридаги 2-, 58- ва 61-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши, ич ўтиши белгилари орқали мурожаат билан келишган.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 52 нафар ҳамда Фарғона шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида 22 нафар беморлар стационар даволанмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғонадан сайланган Сенатор Гулнора Маруфова ҳозирда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг оқибатларини бартараф этиш йўлида барча зарур чоралар кўрилаётганини ва улар устидан Олий Мажлиси Сенати назорати ўрнатилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 19:14. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!