Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғоналик аёл номаълум шахснинг тузоғига илинди

Фарғоналик аёл номаълум шахснинг тузоғига илинди

Фарғона шаҳри. 5 август куни Т.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойи бошларида, телеграм ижтимоий тармоғидаги тегишли канал аъзоси бўлган номаълум шахс пулларини кўпайтириб беришни айтиб уни ишончига кириб, 600 AҚШ долларини ижтимоий тармоқ орқали алдаб қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 12:40 12.08.2021. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!