Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғонадаги хандақ қазилаётган жойда бир кишини тупроқ босиб қолди

A A A
Фарғонадаги хандақ қазилаётган жойда бир кишини тупроқ босиб қолди

16 май куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги хандақ қазилаётган жойда бир кишини тупроқ босиб қолди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 11:50 да Фарғона вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ёзёвон тумани “Юқори Сойбўйи” маҳалласида бир кишининг устига тупроқ кўчиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳолат хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Фарғона вилояти ФВБ қутқарув отрядлари етиб борган.

Кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланган. Қутқарувчиларга воқеага гувоҳ бўлган шахслар ҳам ёрдам кўрсатишган. Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Киритилди: 07:23 17.05.2023. Ўқилди: 2593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!