Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги шифохона палаталарида сувараклар изғиб юргани ростми?

Фарғонадаги шифохона палаталарида сувараклар изғиб юргани ростми?

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда “Шифохона палаталарида сувараклар изғиб юрибди” номли материал тарқалганди. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу мурожаатга расмий муносабат билдирди.

"2020 йил 18 май куни ижтимоий тармоқда “Шифохона палаталарида сувараклар изғиб юрибди” номли мурожаат эълон қилинган бўлиб, унда Фурқат тумани шифохонаси йўлакларини ахлат босиб ётганлиги, палаталарни эса суварак босгани ҳақида сўз юритилади.

Аноним тарзида эълон қилинган мазкур мурожаат Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фурқат туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари  иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича,  Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига  қарашли барча даволаш-профилактика муассасаларида бўғимоёқли ҳашаротларга  қарши  дезинсекция  ишлари белгиланган тартиб асосида мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Масалан, 2020 йилнинг январь, март, май ойларида барча муассасаларда режа асосида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, 2020 йил 9 май куни юқумли касалликлар бўлимида, 13 май куни режали болалар  бўлимларида   Фурқат тумани СЭОМ ходимлари томонидан  дезинфекция  ишлари  ўтказилган.

Ўрганиш чоғида ижтимоий тармоқларда айтилганидек, хоналарни  суварак  босган  ҳолати  аниқланмади, шифохонанинг бирорта бўлимида ҳам суратда акс этган ҳолат кўзга ташланмади, ҳовли ва йўлакларда эса ҳеч қандай ахлат тўпланмагани маълум бўлди.

Шунга  қарамай, бино ҳовлисида тозалов ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, барча бўлимларнинг санитария ҳолати бўйича назорат янада кучайтирилди.

Аммо шу ўринда бир мулоҳазани айтиш ўринли. Коронавирус пендемияси шаротида, тиббиёт ходимлари тунни тун кундузни кундуз демай, халқимизни бу балодан асраш йўлида захмат чекиб турган бир пайтда, соҳа ходимлари ишидан камчилик ахтариб, арзимаган нарсаларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга юбориш бу инсофдан эмас.
Сиз бундай нохолис ва сохта ахборот тарқатиш орқали тиббиёт ходимларини касбий фаолиятидан чалғитяпсиз, уларга халақит беряпсиз", дейилади баёнотда.

Киритилди: 10:57 19.05.2020. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!