Фарғона вилоятида “Дамас” автомобили иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида уч қиз вафот этди. Яна тўрт нафар қиз оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Воқеа 3 декабр куни соат тахминан 08:10 лар атрофида Фарғона вилояти Қува туманида содир бўлган. Бу ҳақда «UzNews.uz» манбаси хабар берди. Фожиа “Қўқон-Марғилон-Андижон” темир йўли ёнида юз берган. “Дамас” автомобили электропоездга бориб урилган.
Мазкур ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар рўйхати:
Ҳалок бўлганлар
Акбаралиева Гулжаҳон, 1999 йилда туғилган;
Аҳмаджонова Сабоҳат, 2000 йилда туғилган;
Каримова Маржона, 2003 йилда туғилган.
Жароҳатланганлар
Оғир аҳволда
Комилова Зарифа, 1995 йил;
Саминова Жамила, 1995 йил;
Каримова Сарвиноз, 2000 йил.;
Ахмаджонова Дилдора, 1995 йил.
Қониқарли аҳволда
Деҳқонов Мардонбек, 1986 йил.
Барча жароҳатланганлар туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.