Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги бозорда талончилик содир бўлди

Фарғонадаги бозорда талончилик содир бўлди

Фарғона. 2020 йилнинг 27 июнь куни соат 12:00 да фуқаро 21 ёшли И.Т., Фарғона шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори ҳудудида савдо қилаётган вақтида таниши 35 ёшли З.Ш., олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унинг қўлларини қайириб, қўлида бўлган қиймати 2.100.000 сўмлик “Samsung Galaxy A40” русумли уяли алоқа воситасини тортиб олиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида талончилик йўли билан қўлга киритилган “Samsung Galaxy A40” русумли уяли алоқа воситаси З.Ш., нинг яшаш хонадонида эканлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, З.Ш., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Киритилди: 10:06 01.07.2020. Ўқилди: 2858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!