Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги автофалокатда икки киши ҳалок бўлди

Фарғонадаги автофалокатда икки киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти, Фурқат туманида содир бўлган автофалокат фожиа билан якунланди. Бу ҳақда Renessans TV телеканалининг «Ovoza» дастурида маълум қилинди.

Қайд қилинишича, Фурқат туманида ҳаракатланиб бораётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмасдан юк машинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Damas автомобилига жиддий зарар етган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Шифокор сўзларига кўра, шифохонага 2 мурда билан бир бемор келтирилган. Ҳозир беморнинг аҳволи оғир экани, у Қўқонга, реанимация бўлимига ўтказилгани айтилган.

Ҳозир ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:59 04.04.2025. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!