Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада йўқолган 8 ёшли болакайнинг тақдири нима бўлди?

Фарғонада йўқолган 8 ёшли болакайнинг тақдири нима бўлди?

2019 йил 31 июль куни соат 09:30 лар чамаси Фарғона шаҳар А.Навоий кўчасида истиқомат қилувчи З.О. исмли аёл Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларига мурожаат қилиб, жияни йўқолиб қолганлигини билдиради ва уни топишда амалий ёрдам сўрайди.

Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган сафдор ходимлар Аброр Вахобов ва Маъмуржон Йўлдошевлар кўчада қаровсиз ҳолда йиғлагаб юрган 7-8 ёшлардаги болакайни учратиб, зудлик билан яқинларини топиш мақсадида навбатчилик қисмига хабар берганлар.

Орадан бир оз вақт ўтиб, йўқолиб қолган бола Сўх туманида яшовчи 2011 йилда туғилган А.Е. бўлиб, холаси З.О.нинг уйига меҳмонга келгани, кўчага ўйнагани чиқиб адашиб қолганлиги аниқланди ва бола ўз яқинларига топширилди.

Фуқаро З.О. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Киритилди: 10:33 01.08.2019. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!