Фарғона вилоятининг Сох туманида бешинчи синф ўқувчиси отасига тегишли Tracker автомобилини бошқарган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахснинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео тарқалган эди.
Ўрганишлар давомида автомобил бошқарувида Сўх тумани 11-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси бўлганлиги, транспорт воситаси унинг отасига тегишли эканлиги аниқланди. Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ушу ҳолат юзасидан автомобил бошқарувида бўлган вояга етмаган шахсининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.