Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада тезкор тадбир натижасида гиёҳфурушлар қўлга олинди

Фарғонада тезкор тадбир натижасида гиёҳфурушлар қўлга олинди

2020 йил 28 октябрь куни Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари давомида фуқаролар К.Б.ва К.Б.лар жиноий тил бириктириб, харидорга Марғилон шаҳар Темир йўл кўчасида 14.000.000 сўм эвазига 20 дона қора целлофан пакетга ўралган умумий вазни 101 (бир юз бир) граммни ташкил қилган, тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинди. Гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар, КБ..дан гиёҳванд моддаси сотиш эвазига қўлга киритган 1.050.000 сўм пуллар, К.Б.дан эса 12.950.000 сўм миқдордаги пуллар олиниб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2020 йил 28 октябрь кундаги хулосасига кўра, юқоридаги далилий ашё тариқасида олинган йигирма дона қора целлофан пакетга солинган тўқ тўқ жигарран, прессланган, юмшоқ, ёпишқоқ ҳолдаги ўзига хос ҳидли модда таркибида фаол гиёҳванд модда, яъни тетрагидроканнабинол мавжудлиги, ушбу модда «гашиш» деб аталиши, унинг соф вазни 101 грамм эканлиги қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Б.К. ва Б.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:00 31.10.2020. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!