2020 йил 3 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туман “Катпут” МФЙ Бинокор кўчаси 5-уйга чақирувга асосан келаётган “Тез ёрдам” ходимлари мазкур кўчанинг кириш қисмидаги йўл четида фуқаро М.Қ. фуқаро Б.М. билан тортишиб турганлиги сабабли уларни олдига тўхташиб, Б.М.га ёрдам бермоқчи бўлишганида М.Қ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчи Б.П. ва ҳамшира О.П.ларни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.