Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада судья аёлга тажовуз қилишди

Фарғонада судья аёлга тажовуз қилишди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси (аёл) зўравонликка учради. Воқелик 2021 йилнинг 13 апрель куни - судья хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлди. Яъни шу куни  Фарғона тумани, Илғор МФЙ Саховат кўчасидаги низоли хонадонга эксперт билан бориб, ҳолатни жойида ўрганаётган судьяга фуқаролик ишига алоқадор бўлмаган  М.Н. жисмоий куч ишлатиб, қўлидаги шахсий мобил телефонини тортиб олади ва ерга уриб қасддан синдиради. Шунингдек жамоат жойида  қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақоратлайди.  Фуқаро М. Н. нинг  бундай ғариқонуний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлари низоли иш бўйича тайинланган экспертиза ўтказилмай қолишига  олиб келади.
 
Мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши ваколати доирасида керакли чораларни кўрди. Воқелик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: 10:59 16.04.2021. Ўқилди: 3081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!