Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада сохта милиционер аёл қўлга олинди

A A A
Фарғонада сохта милиционер аёл қўлга олинди

Фарғона вилоят ИИБ хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Риштон туманида сохта милиционер аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

2018 йил 30 июль куни ички ишлар органлари хизмат кийимидаги аёл Риштон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимларининг иш фаолиятига аралашиб юргани ҳақида маълум қилинган. Тезкор тадбир давомида Риштон тумани Оқер қишлоғидаги «Водий 2» биноси ёнида ички ишлар органларининг мавсумий оқ кўйлаги ва яшил юбкасини кийиб олган аёл сафдор махсус унвони билан турганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўзини ички ишлар органи ходими сифатида таништирган аёл Фарғона шаҳар, Қиргули мавзесида яшовчи, 2 нафар фарзанднинг онаси, 1991 йилда туғилган уй бекаси Ш.Ҳ. эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур иш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 20:50 30.07.2018. Ўқилди: 2362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар