Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада қўшнилар “ит-мушук” бўлди, бири вафот этди

A A A
Фарғонада қўшнилар “ит-мушук” бўлди, бири вафот этди
Кеча, 22 июль куни соат 02:00 ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманида қотиллик рўй берди.
 
Туманнинг Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.С. яшаш уйининг олдида маҳалладоши А.Т.га тегишли Cobalt русумли автомашина турганлигини кўриб, авзойи бузилади.
 
Шундан сўнг, Ф.С. маҳалладоши А.Т. билан жанжаллашиб, танасининг бош қисми ва кўкрак қафасига тош билан бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
 
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Manba: qalampir.com
Киритилди: 22:47 23.07.2018. Ўқилди: 1828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар