Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада қарзга олинган "Jentra"ни бошқага сотиб юборган шахс қўлга олинди

Фарғонада қарзга олинган "Jentra"ни бошқага сотиб юборган шахс қўлга олинди

11-октябр куни фуқаро А.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 24-июн куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Жентра” русумли автомашинасини 16.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 11:41 15.10.2021. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!