Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”дан 1.534.908.000 сўм кредит қарздорлиги бўлган «Сwеет Бонбон» МЧЖдан гаров мулки бўлган бино ҳатланди.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида Фарғона вилоят иқтисодий судининг 02.11.2022-йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Сwеет Бонбон” банк фойдасига жами 1.534.908.000 сўм кредит қарздорлгини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Таъкидланишича, мазкур ижро ишини юритиш бўйича қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий бажармаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати билан ундирувга қаратилган ва гаров мулки бўлган Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 142-уйда жойлашган бино қарздорликни қоплаш мақсадида ҳатланган. Ҳозирда «Е-ИЖРО» онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилмоқда.
Шунингдек Қўқон шаҳрида ЯТТ «Пирматова Саноат Олимовна» дан ундирувчи АТБ “Ипотека-банк “фойдасига 104.071.656 сўм қарздорлиги, «Фергана Траде С» МЧЖдан ундирувчи АТБ “Ипак йўли” банк фойдасига 1.034.889.227 сўм «Порлоқ чорвадор замини» фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фойдасига 824.948.394 сўм кредит қарздорликлари сабаб гаровдаги бино иншоотлари ҳатланди.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан кредит қарздорлигини ихтиёрий равишда бартараф қилмаган қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, қарздорга тегишли бино хатланиб, сотувга чиқарилди.