Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада «Nexia»га урилган «Tracker» ёниб кетди(+фото)

Фарғонада «Nexia»га урилган «Tracker» ёниб кетди(+фото)

Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 05:30ларда, Фарғона вилояти, Бувайда тумани ҳудудидан ўтган А 373 автомобиль йўлининг 313-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. «Tracker» русумли автомобилни бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида «Tracker»да ёнғин юзага келган.

Тўқнашув натижасида «Nexia» русумли автомобиль йўловчиси, 21 ёшли М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши) жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада «Nexia»га урилган «Tracker» ёниб кетди(+фото)

Фарғонада «Nexia»га урилган «Tracker» ёниб кетди(+фото)

Фарғонада «Nexia»га урилган «Tracker» ёниб кетди(+фото)

ИИВ ЙҲХББ

Киритилди: 03:14 27.12.2020. Ўқилди: 3109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!