Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада МИБ 40 млрд сўмлик мулкни хатлади

Фарғонада МИБ 40 млрд сўмлик мулкни хатлади

Ижро ҳужжатига кўра, бюро томонидан 3,2 млн долларлик кредит қарзи ундирилмоқда.

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор «M.D.» МЧЖ ва бошқалардан ундирувчи «Алоқабанк» АТ фойдасига жами 3 212 062 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки ҳисобланган «L.Z.» нодавлат таълим муассасасига тегишли Фарғона шаҳри 1-Бешбола маҳалласида жойлашган бино ва иншоотлар хатланган.

Мазкур кўчмас мулкка 40 миллиард сўм бошланғич баҳолаш қиймати белгиланиб, очиқ электрон аукцион савдосига чиқарилган.

Таъкидланишича, ихтиёрий муддатда қарз тўланмаса, гаров мулки қонун доирасида сотилади ва тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича қонуний чораларни қатъий давом эттирмоқда.

Киритилди: 22:18 10.07.2026. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!