Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада маст эр 29 ёшли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Фарғонада маст эр 29 ёшли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Фарғонада 35 яшар эр оилавий келишмовчилик сабаб 29 ёшли турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, воқеа 23 ноябрь куни соат 14:30 ларда Бувайда туманидаги «Яшнаробод» маҳалласида содир бўлган. 1986 йилда туғилган фуқаро З.У. маст ҳолатда қайнонасининг яшаш хонадонига бориб, турмуш ўртоғи Ю.У. билан ўзаро жанжаллашган. Эркак қўлидаги ошхона пичоғи билан рафиқасининг кўкрагига қасддан зарба берган. Бунинг оқибатида аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. З.У.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши юзасидан Бувайда тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:19 24.11.2021. Ўқилди: 3315 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!