Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада Lacetti ва Jiguli тўқнашди. Қурбон бор

Фарғонада Lacetti ва Jiguli тўқнашди. Қурбон бор

Қува туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маьлумот берилди.

2024 йил 08 июль куни 10:30ларда, Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган, 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобил йўлининг 200-км.да 1999 йилда туғилган Р.О бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х бошқарувидаги “Ваз-2101” русумли автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “Ваз-2101” русумли автомобил ҳайдовчиси А.Х оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Ваз-2101” русумли автомобил йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д ва “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.О тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 21:22 08.07.2024. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!