Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада икки нафар 18 ёшли қиз бедарак йўқолди

Фарғонада икки нафар 18 ёшли қиз бедарак йўқолди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 18 ёшли икки нафар қиз бедарак йўқолди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Хабар берилишича, Қўштепа тумани “Гармдон” МФЙ Фаровонлик кўчаси 53-уйда яшовчи 2006 йилда туғилган Иброхимова Мадинабону Ойбек қизи шу йил 15 февраль куни соат 13:00 ларда яшаш хонадонидан ўқишга деб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Унинг алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см атрофида, буғдойранг, юзи думалоқ, қулоқлари, бурни ўртача катталикда, лаблари ўртача қалинликда, руҳан соғлом. Ўша куни эгнида қора рангли аёллар палтоси, қора шим, оқ рангли оёқ кийими бўлган.

Шунингдек, Қўштепа тумани, “Дўстлик” МФЙ Илтифот кўчаси 38-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган вояга етмаган Жиянбоева Рухшона Шерзод қизи 2024 йил 15 февраль куни соат 15:00 ларда яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Унинг алоҳида белгилари: бўйи 155-160 см, буғдойранг, юзи думалоқ, қулоқлари, бурни ўртача катталикда, лаблари ўртача қалинликда, руҳан соғлом. Ўша куни эгнида сариқ рангли аёллар курткаси, қизил рангли оёқ кийими бўлган.

Юқоридаги қизлар ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар 102 қисқа рақамига ёки 73: 244-36-22 рақамларига хабар бериши сўралган.

Киритилди: 01:54 27.02.2024. Ўқилди: 7890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!