Фарғонада фарзандининг мактабга боришига тўсқинлик қилган ота 10 суткага қамалди.
Ҳолат вилоятнинг Ўзбекистон туманида содир бўлган.
Гап шундаки, ота фарзандини таълимга қайтмаслигини, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган.