Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда

Фарғонада электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда

Ўзбекистон туманида Хитой компанияси инвестицияси ҳисобидан 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда.

Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ушбу лойиҳа қурилишига старт берилган эди. Истиқболли ва йирик лойиҳани амалга ошириш учун Хитой компанияси томонидан 144 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилган.

Айни кунларда лойиҳа конструкцияларининг асосий қисми қад ростлаб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Хитойдан келтирилган, ҳар бирининг қуввати 2 МВт бўлган, жами 90 дан зиёд улкан аккумулятор батареялари белгиланган манзилга ўрнатилди. Бунёдкорлик ишларида 400 нафар қурувчи-мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Лойиҳа шу йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!