Бош прокуратура штаби томонидан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида "Д. Б." ОАЖга қарашли нотурар бино ҳисоблагичининг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирганлиги аниқланди.
Шунингдек, Данғара туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Ж. З. га қарашли сув насослари ҳисоблагичининг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.