Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада 7 нафар ўқитувчининг ойлиги берилмаган

Фарғонада 7 нафар ўқитувчининг ойлиги берилмаган

Фарғона шаҳридаги таълим муассасасида ўқитувчиларнинг ойлик маошлари вақтида берилмаган. Натижада фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан 7 нафар ўқитувчиларга жами 28 миллиондан ортиқ иш ҳақини ундириш белгиланади.
Буни қарангки, қарздор таълим муассасаси «чиқмаган жондан умид» қабилида иш тутиб, суд қарори устидан юқори турувчи судларга шикоят қилиб кўради. Бу ишлар ҳам натижа бермагач, муассаса иш ҳақини тўлаб беришдан қатъий бош тортган.

Шундан кейин, бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамига банд солиш орқали, 28 миллион 497,8 минг сўм иш ҳақи ва 1 миллион 715 минг сўм давлат божи тўлиқ ундириб олинади. Айни дамда 7 нафар ўқитувчининг пластик карта рақамларига иш ҳақилар ўтказиб берилган.

Киритилди: 18:14 14.09.2021. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!