Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада 2 нафар ўқувчи фожиа қурбони бўлди

Фарғонада 2 нафар ўқувчи фожиа қурбони бўлди

4 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Афсусланарлиси, мазкур ҳодиса натижасида икки нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бағдод туманида яшовчи Д. В. ўз бошқарувчидаги «Тико» автомашинаси билан икки фарзанди ҳамроҳлигида кетаётганди. У А-373 йўлининг 54-километрида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д. М. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасига йўл бермасдан, йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлди. «Тико» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, шу ердан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетди.

Натижада «Тико» автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчи Д. В.нинг қизи, 7-синф ўқувчиси И. В. воқеа жойида вафот этди. Яна бир қизи, 2-синф ўқувчиси Р. В.  эса шифохонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

«Postda.uz»га кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:58 06.11.2019. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!