Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич  Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 
 

Киритилди: 14:51 25.09.2020. Ўқилди: 5840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!