Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғона вилоятида ҳужжатсиз дорихона ташкил этган шахс аниқланди

A A A
Фарғона вилоятида ҳужжатсиз дорихона ташкил этган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.У. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Қапчуғай” МФЙ ҳудудидаги кадастр ҳужжати йўқ бинода дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 233,3 млн сўмлик турли номдаги жами 13 439 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:47 17.04.2025. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!