Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев жамоатчиликдан узр сўради

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев жамоатчиликдан узр сўради

Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев фарғоналиклар ва ижтимоий медиа фойдаланувчиларидан узр сўради. Ҳоким жамоатчиликдан узр сўраётган видеони Халқаро пресс-клуб тарқатди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманининг бир гуруҳ аҳолиси олдида улардан узр сўради.

«ОАВ, ижтимоий тармоқларда иштирок этаётганлар, кенг жамоатчилик олдида мен бўйин эгиб, таъзим қилиб узр сўрайман», – деган Шуҳрат Ғаниев.

Вилоят ҳокимининг айтишича, вилоятда кимларгадир озор етказган маҳаллий раҳбарларга чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2 август кунги видеоселекторда сўнгги вақтлардаги Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида "ободончилик" масалалари билан боғлиқ шов-шувларга ўз муносабатини билдирар экан, Фарғона вилояти Риштон туманидаги оммавий бузилишлари ҳақида шундай деган:

«Мана, интернет фойдаланувчиларининг Риштон туманидаги кўчмас мулк бузилишларига нисбатан изоҳлари. Мен сизларга тайёр пул бераяпман, пулни "Обод қишлоқ" қилинглар деб бераяпман. Мана, сенинг менга "дўстлигинг", Ғаниев деган валломат!

Киритилди: 11:30 04.08.2019. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!