Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғона туманида мактаб ремонтига ўқитувчилардан йиғди-йиғди бошландими?

Фарғона туманида мактаб ремонтига ўқитувчилардан йиғди-йиғди бошландими?

Ижтимоий тармоқларда «Фарғона туманида мактаб ремонтига ўқитувчилардан йиғди-йиғди бошланди» мазмунидаги хабар жойлаштирилди. Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.

"Аввало шуни таъкидлаш жоизки, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан бундай топшириқлар берилмаган. Аксинча, ўқувчи, ўқитувчи ва таълим тизимида фаолият олиб борилаётганларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, улардан мактаб таъмири учун, тадбирлар ўтказиш ва бошқа баҳоналар асносида пул тўплаш, ё иш ҳақларидан маблағ ушлаб қолинишига мутлақо йўл қўйилмайди.

Ижтимоий тармоқларда  тарқатилган хабар эса вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинган. Ҳолат тегишли тартибда  ўрганилади ва унинг натижалари албатта маълум қилинади", дейилади муносабатда.

Киритилди: 11:03 22.05.2020. Ўқилди: 2194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!