Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғона шаҳрида телефон дўконидан 6.500.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳрида телефон дўконидан 6.500.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳрида фуқаро К.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 октябрь кунидан 20 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган телефон савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўконидаги сейф ичида бўлган 6.500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 15:25 20.11.2022. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!