Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фанлар академияси томонидан сўнгги икки йил давомида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва соҳаларга жорий этиш орқали 6 млн.доллар сўмлик маҳсулотлар экспорт қилинди

A A A
Фанлар академияси томонидан сўнгги икки йил давомида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва соҳаларга жорий этиш орқали 6 млн.доллар сўмлик маҳсулотлар экспорт қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Академия ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

2017-2022 йилларда Академия изланувчилари томонидан 604 та (413 та фалсафа доктори ва 191 та фан доктори, шулардан 188 нафари физика-математика, 253 нафари кимё-биология ва тиббиёт, 163 нафари ижтимоий-гуманитар соҳаларда) диссертация ҳимоя қилишди.

Академия илмий ташкилотлари томонидан давлат илмий дастурлари доирасида 251, 816 млрд. сўмлик 143 та лойиҳа амалга оширмоқда.

Давлат илмий дастурлари доирасида 28 та фундаментал (94 млрд. сўм), 65 та амалий (112.5 млрд. сўм), 14 та инновацион (19 млрд. сўм) ва 36 та инновацион (24 млрд.сўм) халқаро илмий лойиҳалар бажарилмоқда.

Академия ЮНЕСКО, МАГАТЭ, МААН ва ТWАS халқаро ташкилотлари аъзоси ҳисобланади.

Киритилди: 14:36 25.09.2023. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!