Фаластин миллий маъмурияти (ПНА) расмийлари Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканалининг Фаластиндаги кўрсатувини тўхтатмоқда , деб ёзади “ТАСС” WАФА агентлигига таяниб.
Қарор Фаластин Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Фаластин Алоқа вазирлиги расмийларидан иборат қўмита томонидан қабул қилинган.
Расмийлар канал "провокацион характердаги хабарларни қайта-қайта эфирга узатган" деган хулосага келишди. Улар унинг ёлғон маълумот тарқатганига ва ПНАга қарши қўзғолонга чақирганига аминлар. Телеканалнинг Рамаллоҳдаги офиси фаолияти музлатилади .